Loading...

ЮРАК-ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИ ХАВФИНИ БАҲОЛАШ

18 ёшдан катталар учун!

tana
Жинсингиз
Ёшингиз
ёш
Юқори босим
mmHg
Холестерин
mmol/L
Вазнингиз, кг
кг
Бўйингиз, см
см
Қандли диабет
Чекиш
43
50
57
66
73
34
40
46
53
61
27
31
37
43
50
21
24
29
34
40
16
19
22
26
31

Хавф даражасини пасайтириш учун тавсиялар:

Агар хавф даражасини 24 гача пасайтирмоқчи бўлсангиз Юқори босимни 120-139 оралиғига ва Холестеринни 4-4,9 оралиғига туширишингиз керак! Буларни қандай тушириш бўйича шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

ХАВФ ДАРАЖАСИ 10% ДАН КАМ
1

Овқатланиш, жисмоний фаоллик, чекишни тўхтатиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик масалалари бўйича маслаҳат бериш;

1

Агар хавф даражаси <5% бўлса, кейинги кузатув - 12 ойдан кейин;

1

Агар хавф даражаси 5% дан <10% гача бўлса, кузатув артериал босимнинг мақсадли кўрсаткичларига эришилгунча ҳар 3 ойда ўтказилади, кейин эса ҳар 6-9 ойдан кейин;

1

Сийдикда оқсил, қонда глюкоза, холестерин миқдорини аниқлаш,  кўз тубини текшириш, ЭКГ - икки йилда бир марта режага кўра ва  кўрсаткичларга қараб амалга оширилади.

ХАВФ ДАРАЖАСИ 10-20%
1

Овқатланиш, жисмоний фаоллик, чекишни тўхтатиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик масалалари бўйича маслаҳат бериш;

1

Агар хавф даражаси 10% ˂ 20% ва турғун артериал босимнинг ≥140/90 мм.с.у. бўлса, дориларни қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш зарур. Кузатув ҳар 3 ойда артериал босимни ўлчаш/ назорат қилиш билан мақсадли кўрсаткичларга эришилгунча ҳар 3-6 ойда ўтказилади;

1

Сийдикда оқсил, қонда глюкоза, умумий холестерин миқдорини аниқлаш, кўз тубини текшириш, ЭКГ – 1 йилда бир марта режага кўра ва кўрсаткичларга қараб амалга оширилади;

1

Холестерин миқдорини аниқлаш – 1 йилда бир марта;

1

Кардиолог, терапевт маслаҳатини олиш – 1 йилда бир марта режага кўра ва кўрсаткичларга қараб амалга оширилади.

ХАВФ ДАРАЖАСИ 20% ДАН КЎП
1

Овқатланиш, жисмоний фаоллик, чекишни тўхтатиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик масалалари бўйича маслаҳат бериш;

1

Артериал босим турғун равишда ≥130/80 бўлса, дориларни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқиш зарур (артериал гипертензия ва қандли диабетни даволаш алгоритмларига қаранг).

1

Умумий холестерин миқдори ва липид спектрини аниқлагандан сўнг статинларни буюринг.

1

Ҳар 3 ойда кузатиб боринг. Агар олти ой мобайнида юрак-қон томир касалликлари хавфи  камаймаса, касалхонада даволанишни тавсия қилинг.

1

Кузатув: артериал босимни ўлчаш/назорат ҳар 3 ойда

1

Сийдикдаги оқсил миқдорини аниқлаш - ҳар 6 ойда, қондаги глюкоза миқдори, умумий холестеринни аниқлаш, кўз тубини текшириш, ЭКГ- 1 йилда бир марта режага кўра ёки кўрсаткичларга қараб амалга оширилади

1

Кардиолог, эндокринолог, невропатолог маслаҳатини олиш – 1 йилда бир марта кўрсаткичларга қараб амалга оширилади

1

Липид спектри, буйрак коптокчалар филтратсия тезлиги (КФТ)ни ҳисоблаш билан креатинин ва кўп тармоқли марказий поликлиникада сийдик кислотаси - 1 йилда бир марта режага кўра ва кўрсаткичларга қараб аниқланади

ТУРМУШ ТАРЗИНИ ЎЗГАРТИРИШ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЛАР

1

Ҳар қандай тамаки маҳсулотини истеъмол қилишни тўхтатинг, иккиламчи тамаки тутуни таъсир этишидан ўзингизни сақланг;

2

Спиртли ичимликлардан воз кечинг!

3

Жисмоний фаоллик даражасини ҳафтасига 150 дақиқа тез юришга тенг бўлишигача оширинг;

4

Агар сизда ортиқча вазн бўлса, озинг. Юрак учун фойдали бўлган таомларни истеъмол қилинг;

5

Ош тузи кам бўлган овқатлар истеъмол қилинг;

6

Кунига сабзавот/ҳўл мевалар ≥ 5 порсия бўлсин;

7

Ёнғоқ, дуккаклилар, бутун донлар ва фойдали мойлар (масалан, зайтун, сафлор);

8

Калийга бой озиқ-овқатлар;

9

Балиқ ёки омега-3 ёғ кислоталарига бой бўлган бошқа овқатлар (масалан, зиғир уруғи), ҳафтасига камида икки марта;

10

Қизил (лаҳм) гўшт истеъмолини ҳафтасига кўпи билан бир ёки икки мартагача чекланг;

11

Тортлар, пишириқлар, ширинликлар, газланган ичимликлар ва шарбатларга қўшилган шакардан сақланинг.

ЖИСМОНИЙ ФАОЛЛИК БЎЙИЧА МАСЛАҲАТ:

1

Жисмоний юкламани аста-секин ўртача даражагача оширинг (масалан, тез юриш); юкламани ҳеч бўлмаганда ҳафтасига беш кун, кунига 30 дақиқагача етказинг.

2

Тана вазнини назорат қилиб боринг ва юқори калорияга эга бўлган овқат миқдорини камайтирган ҳамда жисмоний фаолликка етарлича вақт ажратган ҳолда, унинг ҳаддан ташқари ортиб кетишига йўл қўйманг.

ЮРАК САЛОМАТЛИГИ УЧУН ФОЙДАЛИ ПАРҲЕЗ
Ош тузи (натрий хлорид)
 - Тайёр овқатлар ва бошқа маҳсулотлар таркибидаги туз миқдорини ҳисобга олганда, ош тузи миқдорини кунига 5 граммгача (1 чой қошиғида) чекланг
 - Таркибида ош тузи миқдори юқори бўлган тайёр маҳсулотлар ва ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари (колбаса, қурт, сузма, пишлоқ, дудланган маҳсулотлар, чипслар, қуритилган нон, маринадлар, сосискалар, қази ва бошқалар) истеъмол қилишни чекланг
Мева ва сабзавотлар
Кунига мавсумий мева ва сабзавотларнинг 5 порсиясини (400-500 грамм) истеъмол қилинг: 1 порция ўртача катталикдаги 1 дона шафтоли, апелсин, олмага, 3-4 дона ўрик, бир ҳовуч узум, анор ёки 3 ош қошиқ хом ва қайнатилган сабзавотларга (картошка бундан истисно) тенгдир.
Ёғли овқат
Ёғли гўшт истеъмол қилишни чекланг, бошқа турдаги гўштларни парранда гўшти (терисиз) билан алмаштиринг Таркибида ёғ миқдори юқори бўлган сут маҳсулотлари ва маргаринни истеъмол қилишни чекланг (икки ош қошиқдан кам) истеъмол қилишни чекланг. Рациондан мол ёғини чиқариб ташлаш Пальма ва кокос ёғларини истеъмол қилманг. Зайтун, рапс, сояли, маккажўхори, кунгабоқар, кунжут, пахта ёғларидан фойдаланинг
Балиқ
Асосан ёғли денгиз балиғини истеъмол қилишни кўпайтириш тавсия қилинади
⚠️ СИЗДА ҚАНДЛИ ДИАБЕТ 2-ТУРИ ХАВФИ ЮҚОРИ, ВЕНА ҚОНИДА ҚАНД МИҚДОРИ ТЕКШИРИЛИШИ ЛОЗИМ!
СИЗДА ҚАНДЛИ ДИАБЕТ 2-ТУРИ БЎЛИШИ МУМКИН, ОИЛАВИЙ ШИФОКОРИНГИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ!